Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Вилоят ҳокими ташаббуси билан Олмалиқда ободонлаштириш ишлари бошланди

08.04.2021
Даврон Ҳидоятов Олмалиқ шаҳрида бўлиб, шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов билан шаҳардаги бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда шаҳарнинг истиқболли лойиҳалари хусусида фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

photo_2021-04-07_21-51-33.jpg

photo_2021-04-07_21-51-43.jpg

photo_2021-04-07_21-51-39.jpg

Жумладан, Пискент туманининг анклав ҳудудида жойлашган "Намуна" МФЙ билан Олмалиқ шаҳрини боғлаб турувчи ҳудудни боғловчи йўл қуриш бўйича шаҳар ҳокими Қ.Хамдамовга таклиф билдириб, ҳудудни ободонлаштириш юзасидан ҳам топшириқлар берилди.

photo_2021-04-08_12-10-10.jpg 

photo_2021-04-08_12-10-07.jpg 

Мазкур таклиф Олмалиқ шаҳар ҳокими томонидан назоратга олиниб, бугун кўрсатилган ҳудудда асфальт ётқизишга тайёргарлик ҳамда ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

photo_2021-04-08_12-10-12.jpg

photo_2021-04-07_21-51-52.jpg

Ҳудудни ўрганиш давомида аҳоли билан сайёр қабул жараёнлари ҳам ташкил этилди.

photo_2021-04-07_20-58-06.jpg

Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган қабул давомида 100га яқин фуқаролар иштирок этиб, мурожаатлари тингланди.

photo_2021-04-08_12-16-34.jpg

- 3 йилдан буён сарсонман, ташландиқ жойни олиб, тадбиркорлик қилмоқчиман, Туман масъулларининг ижобий хулосаси олинган, вилоят мутасаддиларининг ҳам рухсати кераклиги учун қабулингизга келдим, - дейди Қуйи чирчиқлик фуқаро Саодат Жўраева.

- Қонун бор, ерлар аукцион орқали берилади. Тегишли тартибда ўрганиб, албатта, мурожаатингизни ҳал қилиб берамиз, -деди Д. Ҳидоятов.

Ортиқ Бойжуманов, Бўка тумани фуқароси:
- Тўй қилгандим, қарз бўлиб қолдим. шунга 18 миллион ҳомийлик маблағидан ёрдам берсангиз, бир йилда қутулардим.

Д. Ҳидоятов: - Сизга кредит олишни тавсия қиламан, тадбиркор бўлсангиз фаолиятингизни ривожлантиришга кўмаклашамиз.

photo_2021-04-07_23-05-23.jpg


Ангрен шаҳар фуқароси Гулбаҳор Абилова: - Дўконим олидидаги контейнерни олиб ташланишида ёрдам берсангиз.

Д. Ҳидоятов: - Мурожаатингизни 3 кун ичида қаноатлантириб берамиз. Бу бўйича муаммо бўлмайди.

Қабул давомида бандлик тоза ичимлик суви, канализация, кўп-қаватли уларни таъмирлаш, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш уй-жой, каби масалаларга оид мурожаатлар қабул қилинди.

30 га яқин фуқароларга муаммоларини бартараф этиш бўйича ҳуқуқий маслаҳат берилди. Ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотларга аниқ кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати



  • 1214