Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги муассасалар учун танлов эълон қилинади

07.04.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмларида аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 189-сонли қарорига мувофиқ аутсорсерлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раислигида талабгорларни ўрганиш ҳамда энг яхши таклифларни танлаш орқали танлаб олинади. Бунда умумий овқатланиш соҳасида катта иш тажрибасига, тегишли молиявий, моддий-техник ва логистика базасига эга, ошхоналарнинг ҳолатини яхшилаш учун инвестиция киритишга тайёр талабгорларга устунлик берилади.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тошкент ҳарбий округи тасарруфидаги қўйидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда овқатланишни ташкил қилиш:
- Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси;
- 71186 ҳарбий қисм (Зангиота тумани);
- 77692 ҳарбий қисм (Қибрай тумани);
- 38630 ҳарбий қисм;
- Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали;
- 29262 ҳарбий қисм (Зангиота тумани);
- 99677 ҳарбий қисм (Оҳангарон тумани);
- Тошкент вилояти мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирувчиларни ҳарбий техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш маркази (Янгийўл тумани);
- Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги махсус авария тикланиш бошқармаси (Зангиота тумани);
- 71201 ҳарбий қисм полигони (Чирчиқ шаҳри);
- Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академияси ўқув жараёнини таъминлаш базаси (Чирчиқ шаҳри);
- 07984 ҳарбий қисм ва Чирчиқ дала ўқув полигони (Чирчиқ шаҳри);
- ЧОТҚМБЮ (Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юрти);
- 64562 ҳарбий қисм (Бўстонлиқ тумани);
- Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Чимён тоғ тайёргарлик маркази (Бўстонлиқ тумани);
- Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий санаторияси (Бўстонлиқ тумани);
- Тошкент ҳарбий округи “марказ” десантчилар тайёрлаш базаси (Ўрта Чирчиқ тумани);
- 42219 ҳарбий қисм тоғ полигони (Ангрен шаҳри);
- Ангрен қурилиш соҳаси малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази (Ангрен шаҳри);
- Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Ҳарбий Ҳаводан мудофаа қилиш ва ҳарбий ҳаво кучлари қўшинлари тасарруфидаги ҳарбий санаторияси (Қибрай тумани);
- Ўзбекитон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Ҳарбий Ҳаводан мудофаа қилиш ва ҳарбий ҳаво кучлар қўшинлари тасарруфидаги алоҳида қўриқлаш базаси (Қибрай тумани);
- 62608 ҳарбий қисм (Қибрай тумани);
- 08366 ҳарбий қисм (Чирчиқ шаҳри);
- 83384 ҳарбий қисм (Янгийўл тумани).
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тошкент ҳарбий округи тасарруфидаги қўйидаги ҳарбий қисм ва таълим муассасаларда ҳаммом-кирхона хизмати ташкил қилиш учун танлов эълон қилинади:
- 71186 ҳарбий қисм (Зангиота тумани);
- 07984 ҳарбий қисм(Чирчиқ шаҳри);
- ЧОТҚМБЮ (Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юрти),
- 42219 ҳарбий қисм (Ангрен шаҳри);
- ювилган кирларни ҳарбий қисмларга етказиб беришда етарли моддий-техника ва логистика базасига эга бўлиши; (моддий-техника базаси тўғрисида Маълумотнома);
 
Талабгорлар танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
- корхона давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;
- корхонанинг ҳисоб рақамидаги бир йиллик айланма маблағи тўғрисида маълумот;
- корхона 15 кун давомида ҳарбий хизматчиларни овқатлантиришга етадиган банк ҳисоб рақамидаги маблағи тўғрисида маълумотнома;
- корхона бир йилда олган иш ҳаққи миқдори тўғрисида маълумот;
- корхонадаги ишчилар сони тўғрисида маълумотнома;
- солиқ органларидан солиқлар бўйича қарздорлиги йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома;
- стационар ва дала шароитида аутсорсинг хизмати кўрсатиш учун етарли моддий-техника ва логистика базасига эга бўлиши; (моддий-техника базаси тўғрисида Маълумотнома)
- ошхоналарнинг мавжуд шарт-шароитлар ҳолатини яхшилаш мақсадида инвестиция киритиш бўйича. (Таклиф)
- кўрсатган аутсорсинг хизмати учун 20% дан кам устама таклиф қилган тадбиркорлик субъектларига устунлик берилади;
- бир кунда бир нафар ҳарбий хизматчи учун ўртача овқатланиш таннархи 36 000 минг.сўмгача таклифлар;
- корхоналар томонидан кейинги истиқболли фаолияти тўғрисида тақдимот (призинтация кўринишида).
Юқорида келтирилган ҳужжатлар Буюртмачига икки нусхада ёпиқ конвертда (имзоланган ва муҳрланган ҳолатда) 2021 йил 14 апрель соат 18:00га қадар Тошкент шаҳри, Мирзоулуғбек тумани, М.Улуғбек кўчаси 102-уйга тақдим этишингиз сўралади.
Маълумот учун: Телефон (99) 819-64-84.


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 1211