Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалар, тадбирлар, семинар тренинглар

"YUSHEN PLASTIK" ўзбек-хитой корхонаси бош директори Чжифу Ван бугун Пискент тумани ҳокими Шуҳрат Аҳмедов ҳузурида

21.09.2019
Пискент туманида фаолият бошлаётган "YUSHEN PLASTIK" ўзбек-хитой корхонаси бош директори Чжифу Ван бугун Пискент тумани ҳокими Шуҳрат Аҳмедов ҳузурида бўлди.
Туман раҳбари ва хитойлик тадбиркор учрашувда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, жорий йилнинг 15 октябрида Хитойда ўтказиладиган Бутунжаҳон кўргазмасида иштирок этиб, йирик инвесторларни ҳудудга жалб этиш масалаларини муҳокама этдилар.
Шунингдек, тадбиркор Пискент тумани марказида қурилиши режалаштирилаётган кўп қаватли уйларни барпо этишда 3D форматдаги инновацион лойиҳалаштириш технологияларидан фойдаланиш таклифини киритди.

Маълумот ўрнида:
"YUSHEN PLASTIC" МЧЖ пластик маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона бўлиб, 950 минг АҚШ доллари ҳисобига фаолиятини йўлга қўйган. 30 иш ўрни яратиш салоҳиятига эга.



Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

  • 2327