Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалар, тадбирлар, семинар тренинглар

Кореянинг "Hyundai DIA Hausys Co., Ltd." ва "Segi Century Co., Ltd." компаниялари билан ҳамкорлик ўрнатилди.

05.10.2018
2018 йил 1 октябрда "Ангрен" ЭИЗ ҳудудида замонавий корхоналарни ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилиш учун "Hyundai DIA Hausys Co., Ltd." ва "Segi Century Co., Ltd." компаниялари билан саноат корхоналари учун замонавий, ёнғинга чидамли изоляциялаш материаллари, чиллерс, кондиционерлар ва қуритгичларни ишлаб чиқариш юзасидан "Ангрен" ЭИЗ музокаралар олиб борди.
Учрашув якунида "Ангрен" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси ва "Hyundai DIA Hausys Co., Ltd." ва "Segi Century Co., Ltd." компаниялари ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлари имзоланди.
Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши ички бозорда импорт ўрнини босадиган, замонавий ва энергияни тежайдиган қурилиш материаллари, шунингдек, саноат совуткич ускуналари учун янги турларни ишлаб чиқариш имконини беради.

Манба: "Ангрен" ЭИЗ

  • 2617